Уч давлат АҚШдан Украинага қурол етказиб бериш учун рухсат олди

Олам

image
Ҳужум ягона сценарий эмас – Байден Россиянинг “найранглари” ҳақида north_east

Ҳужум ягона сценарий эмас – Байден Россиянинг “найранглари” ҳақида

АҚШ маъмурияти Эстония, Латвия ва Литвага Америкада ишлаб  чиқарилган Javelin ва Stinger танкка қарши ва зенит ракета мажмуаларини Украинага етказиб беришга рухсат берди.

“The Wall Street Journal” газетасининг америкалик мулозимга таяниб ёзишича, Россия билан зиддиятли вазиятда Украина армиясини қўллаб-қувватлаш қарори қабул қилинган.

“АҚШ Болтиқбўйининг уч давлати – НАТО аъзоларига Украинага Америкада ишлаб чиқарилган қуролларни юборишга рухсат берди”, дейилади мақолада.

Расмийнинг нашрга айтишича, Жо Байден маъмурияти Конгрессни Украинага Ми-17 транспорт вертолётларини сотишни маъқуллаш режалари ҳақида маълумот берган.

Пентагон ва АҚШ Давлат департаменти иккала мавзу бўйича изоҳ беришдан бош тортган.

Маълумот ўрнида, АҚШ Россиянинг Украинага  “босқини” жорий йил январь-февраль ойларининг ўрталарида бошланиши мумкинлигини маълум қилди.

Бунга жавобан Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Оқ уйнинг Украинага босқин уюштириш вақти ҳақидаги баёнотини сохта ва ахборот босими дея атаган.

“Conflict Intelligence Team” (CIT) эса Россия “Искандар” ракеталар мажмуасини ва яна бошқа оғир техникаларни ғарбий чегаралари томон ташиётганини  маълум қилди. Унга кўра, ракеталар комплекси ва зирҳли артиллерия ортилган поездлар мамлакат Шарқий ҳарбий округидан ғарбга томон ҳаракатланган.

Шу ўринда, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ҳам Британия Украинага қурол юбораётганини, аллақачон олтита рейс келганини айтди.

Бундан ташқари, Канада ҳам махсус топшириқлар бўлинмасининг кичик контингентини НАТО ҳарбий альянси ва Россия ўртасидаги зиддият кучайган бир пайтда Украинага жойлаштирди. Шунингдек, Буюк Британия Қуролли Кучларининг махсус операциялар учун ташкил этилган элита ҳарбий бўлинмасининг 30 нафар жангчисини Украинага юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина

Баҳолаганлар

434

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг