Британия Украинага ҳаво орқали қурол етказмоқда – Захарова
Олам
−
20 Январь 2022
8630Буюк Британиянинг ҳарбий-транспорт самолётлари бир неча кундан бери Украинага ҳаво орқали қурол етказиб бермоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Мана бир неча кундан бери Буюк Британия ўз ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳарбий-транспорт самолётлари орқали Украинага қурол-яроғ юбормоқда. Аллақачон олтита рейс ташкил қилинган. Ҳар бир кема бортига камида 77,5 тонна юк олиши мумкин – бу тахминан 460 тонна қурол”, дейди Захарова.
Россия ТИВ вакилининг сўзларига кўра, Украинага шаҳарларда фойдаланиш учун танкга қарши портатив тизимлар етказилмоқда. Шунингдек, Львов вилоятидаги Яворов полигонидаги ғарб инструкторлари украиналик ҳарбийларга бундай ҳарбий амалиётларни ўтказишни ўргатмоқда.
Захарованинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар сўнгги ойларда Киевга 30 та Javelin, танкга қарши ракета мажмуаси ва улар учун 180 та ракета етказиб берган.
“Москва Ғарб ҳамкорларини Украинани ҳарбийлаштириш ва мамлакатни Шимолий Атлантика альянсига тортишда ёрдам беришни тўхтатишга чақиради”, дея қўшимча қилди дипломат.
Маълумот учун, 2014 йил Қримнинг Россия қўлига ўтиши ортидан 2015 йилдан бошлаб Бирлашган Қироллик ҳарбийлари Украинада тинимсиз машғулот ва тренинглар ўтказиб келмоқда. Қрим аннекциясидан кейин Британия Украинада мамлакат ҳарбий флотини қайта ташкил этишда яқиндан ёрдам берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь