Буюк Британия Россия билан уруш учун Украинага қурол-яроғ юборди

Олам

image

Россия Укарина чегарасида 100 000 дан ортиқ қўшин тўплаши ортидан Буюк Британия Украинани қисқа масофадан ҳужум қилишга мўлжалланган анти-танк артиллериялари билан таънимламоқда. Бу ҳақда бугун, 18 январь куни Британия Мудофаа котиби маълум қилган. 

Бундан ташқари, Мудофаа котиби Бен Уоллесга кўра, кичик отрядлардан иборат инглиз армияси қўшинлари ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказиш учун Украинага юборилмоқда. 

Унинг билдиришича, “Россия томонидан Украинага туғдирилаётган хавфнинг эҳтимолийлик даражаси ортмоқда ва бундай вазиятда Укаринани ёлғиз қўймаслик ҳам ҳамкорлик, ҳам қонуний шартномалар тамойилига мувофиқ ҳисобланади”.  

Россия Ғарбнинг хавотирли баёнотларига жавобан, Украинага ҳужум қилмаслигини маълум қилмоқда. 

Британия Мудофаа котиби Бен Уоллес, Ғарб Украинага мудофаа соҳасида асосий ёрдамдан ташқари, қўшимча ёрдамларни ҳам кўрсатишини билдирган. 
 
Маълум қилинишича, 2014 йил Қримнинг Россия қўлига ўтиши ортидан 2015 йилдан бошлаб Бирлашган Қироллик ҳарбийлари Украинада тинимсиз машғулот ва тренинглар ўтказиб келишмоқда. Қрим аннекциясидан кейин Британия Украинада мамлакат ҳарбий флотини қайта ташкил этишда яқиндан ёрдам берган. 

Британия Мудофаа котибиятининг очиқлашича, кеча, 17 январь куни Украинага зирҳли ҳарбий транспортларга қарши енгил қурол-яроғларнинг биринчи партияси юборилган. Аммо, котиб жўнатилган қуроллар айнан қандай турдаги экани ҳақида ҳеч қандай маълумотни ошкор қилмаган. 

“Укарина тўлақонли ўзининг хавфсизлигини таъминлаш ҳуқуқига эга, бу йўлда уларга кеча биз биринчи партиясини юборган қурол-яроғлар яқиндан кўмаклашади. Очиғини айтаман, бу қуроллар яқиндан ҳужум қилишга мўлжаллаган бўлиб, Россия учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Улар стратегик қурол эмас, Украина улардан ўзини ҳимоя қилиш учун фойдаланади”, деган Мудофа котиби Уоллес Британия Парламентида қилган нутқида. 

Яна унинг қўшимча қилишича, агар Россия Украинадаги вазиятни издан чиқаришга уринадиган бўлса, Ғарб унга қарши “янги” санкциялар пакетини тайёрлаб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Оқ Уй Матбуот котиби Жен Псаки Россия қачон Украина ҳудудига бостириб кириши ҳақида маълум қилган эди. Унга қўра, Москва Киевга жорий йилнинг январь-февраль ойларида ҳужум қилишни кўзламоқда.

“Биз Россия ҳукумати босқинга тайёргарлик кўраётганидан хавотирдамиз. Биз буни аввал ҳам кўрганмиз. Бу воқеалар бизга 2014 йил, Россия Украина шарқидаги кучларга қарши ҳужум қилиш учун уларга қарши саботаж ва ахборот операциялари уюштирган пайтни эслатмоқда. Россия ҳарбий режалари январь ва февраль ўрталарида бошлаши мумкин”, деган Псаки. 

Бунинг ортидан Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Оқ уйнинг Украинага босқин уюштириш вақти ҳақидаги баёнотини “сохта ва ахборот босими” дея атаган.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Буюк Британия

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг