Уч ҳудудда 135 кишида коронавирус аниқланди

Жамият 6106
image

Бугун, 25 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 135 нафарга ошиб, 39 641 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари қуйидаги ҳудудларда аниқланди:

126 нафари — Тошкент шаҳрида (110 нафари — хориждан келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган),

7 нафари — Тошкент вилоятида,

2 нафари — Андижон вилоятида.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли Ғ.Ш. (эркак) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 49 ёшли Қ.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 189 нафар, Тошкент вилоятида 107 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Жиззах вилоятида ҳам 5 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 3 нафар, жами 318 нафар бемор соғайди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 35 869 (+318) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) тузалди.

Ҳозирда мамлакатда 3 488 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 176
Рейтинг: 3.1
t
×