Ucell жаримага тортилди
Жамият
−
20 Январь
21624Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан "Coscom" МЧЖ (Ucell)га молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.
Билдирилишича, олиб борилган мониторингларда “Coscom” МЧЖ томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланган. Шунга кўра, қўмита Махсус комиссияси томонидан “Coscom” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилган.
"Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили онлайн микроқарз банк хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқлангани учун “Hamkorbank” АТБга нисбатан молиявий жарима қўлланилганди.
LiveБарчаси