“Ucell” Гулнора Каримованики эмас – компания баёнот билан чиқди
Жамият
−
20 Май 2020
10660Аввалроқ, Гулнора Каримова фарзандлари Ислом Каримов ва Иман Каримова “Ucell“ компанияси оналарига тегишли экани ҳақида маълумотлар таратган эди. Шу муносабат билан “Ucell“ компанияси баёнот билан чиқди. Компаниянинг таъкидлашича алоқа оператори 100% давлатга тегишли.
“Ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом ва Иман Каримовларнинг мактублари тарқалиб ва муҳокама қилинди.
Ушбу мактубда, хусусан, Г.Каримова гўё “Ucell” акцияларига эгалик қилиши ва ҳозирги пайтда компания давлат томонидан эмас, бошқа мулкдорлар томонидан муваффақиятли бошқарилаётгани ҳақида айтилган. Иккала баёнот ҳам мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
2018 йил 5 декабр куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Швеция ҳукуматига тегишли Telia гуруҳидан COSCOM устав капиталидаги 100% улуши 215 миллион АҚШ долларига, COSCOM компаниясининг Telia гуруҳи олдида бўлган 485 миллион АҚШ доллари атрофидаги қарз мажбуриятлари билан биргаликда сотиб олган. Битим бир нечта давлатларнинг ваколатли органлари томонидан амалга оширилганда, Г.Каримова компаниянинг акцияларига алоқаси йўқлиги аниқланган.
Шундай қилиб, 2018 йил декабр ойида, Ўзбекистон Республикаси ваколатли агентлиги орқали COSCOMʼни Telia компаниялар гуруҳидан сотиб олди ва энг муҳими, унга эгалик қилишни ва бошқаришни давом эттирмоқда. COSCOMʼни сотиб олиш жараёни бир қатор давлатларнинг барча зарур ҳуқуқий, молиявий ва тартибга солиш талабларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилган.
Юқоридаги хатда ягона ҳақиқат COSCOM муваффақиятли бошқарилиб келинаётганлиги. Бир ярим йилдан кам вақт ичида компаниямиз Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация соҳасида илғор технологияларни ривожлантиришда ҳақиқий етакчига айланди“, дейилади баёнотда.
LiveБарчаси