“У жуда таъсирланган бўларди”. Шаҳзода Чарльз отасини хотирлади 

Олам

0:00
0:00
download

Буюк Британия тахти меросхўри, Уэльс шаҳзодаси Чарльзга кўра, отаси, Эдинбург герцоги Филипп ўзининг ўлими ҳақидаги хабарга дунё қандай муносабат билдирганини кўрса, жуда таъсирланган бўларди. Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг ўғли бу ҳақда Британия телевидениесида бутун қирол оиласи номидан гапирган.  

"Менинг азиз дадам, фикримча, ўзининг ўлимига бўлган муносабат ва у ҳақида айтилган таъсирчан сўзлардан ҳайратга тушадиган одам эди. Биз, оилам, бундан жуда миннатдормиз. Булар ҳозирги оғир йўқотиш ва аянчли пайтда бизга далда бўлди", деган 72 ёшли шаҳзода Чарльз. 

"Сиз тасаввур қилганингиздек, мен ва менинг оилам отамни ниҳоятда соғинамиз. Уни жуда яхши кўришар ва ҳурмат қилишар эди. Бу ерда, бутун дунёда ва Ҳамдўстлик мамлакатларида жуда кўп одамлар қайғумизга шерик бўлганидан у жуда ҳаяжонга тушган бўларди, мен буни тасаввур қила оламан", деган тахт вориси. 

Шунингдек, Чарльз Эдинбург герцоги ўз ҳаётининг 70 йили мобайнида "қироличага, оиласига ва мамлакатига, шунингдек, Миллатлар Ҳамдўстлигининг барча мамлакатларига хизмат қилганини" қўшимча қилган. 

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филипп 99 ёшида вафот этди. 

Маълумот ўрнида, шаҳзода Филиппнинг дафн маросими 17 апрель куни ўтказилади. 

Жамоат маросимга кириш ҳуқуқига эга бўлмайди, аммо дафн маросими телевизор орқали намойиш этилади. 

Аввалроқ, Лондон марказида шаҳзода Филиппга ёдгорлик ўрнатилиши ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

шаҳзода Чарльз

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг