U-23 Осиё кубогида иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди

Спорт

image

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган барча гуруҳлардаги ўйинлар якунланди. Шу тариқа, қитъа биринчилигида иштирок этадиган 16 жамоа номи маълум бўлди.

Унга кўра, гуруҳ босқичини 1-ўрин билан якунлаган 11 жамоа ва энг яхши 2-ўринни эгаллаган термалар 2024 йилда Қатар мезбонлигида ўтадиган Осиё Кубогига йўл олди. Аҳамиятлиси, кеча, 12 сентябрь куни Ўзбекистон вакилларига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган Эрон терма жамоаси Малайзия билан бир хил натижа кўрсатишига қарамай, мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичига чиқа олмади. 

Гап шундаки, саралаш босқичидаги баҳсларда Малайзия вакиллари 4 та, эронлик футболчилар эса 7 та сариқ карточка олган. Форслар айнан шу жиҳат билан рақобатда ютқазди ва Осиё Кубоги йўлланмасидан қуруқ қолди. 

Қуйида 2024 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё Кубогида иштирок этадиган терма жамоалар келтирилган:

  1. Қатар (мезбон)
  2. Иордания
  3. Жанубий Корея
  4. Вьетнам
  5. Япония
  6. Ўзбекистон
  7. Ироқ
  8. Қувайт
  9. БАА
  10. Хитой
  11. Таиланд
  12. Малайзия
  13. Австралия
  14. Тожикистон
  15. Саудия Арабистони
  16. Индонезия

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги саралаш босқичи 1-туридан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон Афғонистонни 8:1. 2-турда Гонконгни 10:0 ва 3-турда Эрон терма жамоасини 1:0 кўринишида мағлуб этиб, йўлланмага эга чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги Қатар U-23

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made