Twitter қарзларни тўламагани сабаб судга тортилди

Технология

image

Twitter компанияси Лондон, Дублин, Сидней ва Сингапурдаги офис хизматлари учун ҳақ тўламаганликда айбланиб, судга тортилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Австралиянинг Facilitate компанияси Twitter'дан 4 та офисда бажарилган ишлар учун 1 миллион Австралия доллари (тақрибан 665 минг АҚШ долларига яқин) пул талаб қилмоқда. Иш июнь ойи охирида АҚШнинг Шимолий Калифорния округ судига топширилган. Twitter эса ҳозирча ҳимоя аризасини бермаган.

Компаниянинг таъкидлашича, Маск Twitter'ни эгаллаганидан сўнг ижтимоий медиа компанияси ҳисоб-фактураларга эътироз билдирмаган, аммо уларни тўламаган. Facilitate зарар ва харажатлар қоплашни талаб қилмоқда.

“Twitter ўзининг баъзи офисларида ижара ҳақини ва қарзларни тўлашни тўхтатди, кўплаб шартномаларни бекор қилди”, деди компания.

Facilitate Маск сабаб реклама берувчиларнинг камайганлиги ва Twitter молиявий инқирозга тушиб қолганлигини даъво қилмоқда. Ўтган йил охирида Маск бошқарувни қўлга киритганидан кейин Twitter'да оммавий ишдан бўшатиш бошланган ва матбуот бўлими тугатилган. Алоқа электрон почтасига юборилган иш бўйича изоҳ бериш сўровларига эса автоматик жавоб сифатида эможи келмоқда.

Маълумот учун, яқиндагина Twitter фойдаланувчиларга ўқиш учун тақдим этиладиган постлар сонига вақтинчалик чекловлар жорий қилганди.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Twitter

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made