Twitter мавжуд постлар сонига вақтинчалик чеклов жорий қилди
Технология
−
02 Июль 2023
3180Twitter фойдаланувчиларга ўқиш учун тақдим этиладиган постлар сонига вақтинчалик чекловлар жорий қилди. Бу ҳақда Twitter эгаси Илон Маск маълум қилди.
Маскнинг тушунтиришича, тасдиқланган аккаунтга эга фойдаланувчилар маълум вақт давомида кунига 10 000 тагача твит ўқишлари мумкин бўлади.
Ҳисоб қайдномаси тасдиқланмаган фойдаланувчилар учун кунига мавжуд постлар сони 1000 тагача чекланади. Тасдиқланмаган аккаунтга эга янги фойдаланувчилар кунига атиги 500 тагача твит ўқий олади.
“Бундай вақт чекловлари маълумотлар жосуслиги ва тизимни манипуляция қилишнинг экстремал даражаларига қарши туриш учун керак”, дейди Маск.
LiveБарчаси