Тўрткўлда Isuzu ва DAF тўқнашди. Ҳайдовчи қутқарилди (видео)
3-саҳифа
−
11 Апрель
3079Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида Isuzu юк автомобили DAF русумли юк автомобилининг орқасига урилди ва кабина ичида қолиб кетган Isuzu ҳайдовчиси қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 апрель куни соат 22:08 да Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Оққамиш” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-380 магистраль йўлининг 559-560 километрида ҳаракатланган Isuzu русумли юк автомобили DAF русумли юк автомобили орқасига урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва Isuzu русумли юк автомобили ҳайдовчиси олган тан-жароҳати оқибатида кабина ичида қолиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида ҳайдовчини қутқарган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳайдовчининг аҳволи яхши. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида Камаз ва Isuzu тўқнашганди. Оқибатда Isuzu ёниб кетган ва машина ичидаги 2 киши ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель