Тошкентда 2 киши Isuzu’га қўшилиб ёниб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида Камаз ва Isuzu тўқнашди. Оқибатда Isuzu ёниб кетди ва машина ичидаги 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 апрель куни эрта тонг соат 5:34 да Янгиҳаёт тумани ҳудудида Isuzu машинаси ЙТҲга учрагани ва ёнғин чиққани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга асосан, соат 5:37 да ёнғин қутқарув экипажлари манзилга етиб борган ва ёнғин 5:40 да ўчирилган.

Гувоҳлар ўша пайтда ёнаётган машинага ҳеч ким яқинлаша олмаганини билдирган. Ёнғин оқибатида машина ичида қолиб кетган икки киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фурқат туманида Damas ҳайдовчиси машиналар оралиқ масофасини сақлолмай, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси билан тўқнашиб, иккига бўлиниб кетган эди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, 1 киши шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Ёнғин Isuzu Камаз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг