Курс UZS

USD

12 920.44

5.44

EUR

14 252.54

295.3

RUB

153.52

-0.03

Фарғонада Damas иккига бўлиниб кетди. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Damas автомобили иккига бўлиниб кетди. Бу ҳақда “Овоза” дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, Damas ҳайдовчиси машиналар оралиқ масофасини сақлолмай, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Воқеа оқибатида Damas автомобилига техник зарар етган. Унинг ҳайдовчиси ва йўловчилари туман тез тиббий ёрдам бўлимига юборилган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, муассасага 2 нафар вафот этган шахс ҳамда бир бемор олиб келинган.

“Беморнинг умумий аҳволи оғир ҳолатда бўлган. Тан жароҳати бўлган. Бемор ўз ҳолига келгандан сўнг, уни Қўқонга реанимация бўлимига ўтказдик”, деган шифокор.

Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида бетон тўсиққа урилган BYD ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Тўқнашув оқибатида ҳайдовчига шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Damas

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг