Туркиядаги кучли шамол қурбонлари ортди
Олам
−
30 Ноябрь 2021
6798Истанбул ва Туркия шимоли-ғарбидаги бир қанча вилоятларда бўрон қурбонлари сони 6 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат хабар берди.
Бунгача Истанбулда тўрт киши ҳалок бўлгани ва 38 киши жабрлангани ҳақида хабар берилганди.
Кожаэли вилояти маъмурияти маълумотларига кўра, вайроналар қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, саккиз киши жароҳатланган. Зонгулдак вилоятида ҳам бир кишининг ўлими қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли шамол эсганди. Шу туфайли Босфор бўғозида кемалар ҳаракати тўхтатилганди. Шунингдек, Turkish Airlines’нинг бир неча самолётлари Истанбулга қўна олмай, Анқара ва Измирга жўнатилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь