Истанбулда кучли шамол шаҳарни остин-устун қилмоқда (видео)

Олам 4908
image

Бугун, 29 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли шамол эсмоқда. Табиий офат туфайли том қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.

“Rambler” нашрининг қайд этишича, довул туфайли “Turkish Airlines”га қарашли олтита самолёт Истанбулга қўна олмаган. Самолётлар қўниш учун Анқара ва Измир шаҳарларига йўналтирилган.

Бундан ташқари, Туркия қирғоқ қўриқлаш хизмати кучли шамол туфайли Босфор бўғозида кемалар ҳаракати тўхтатилгани ҳақида маълум қилган

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 129
Рейтинг: 3
t
×