Туркияда зилзила қурбонлари сони 8,5 мингдан ошди 

Олам

image

Туркия жануби-шарқида рўй берган кучли зилзила қурбонлари сони 8 574 нафарга етди. Бу ҳақда “Anadolu Agency” хабар берди. 

Қайд этилишича, жароҳатланганлар сони 49 133 нафарга етиб, вайрон бўлган бинолар сони эса 6444 тани ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. 

Шундан сўнг, Туркиянинг 10 та ҳудудида фавқулодда ҳолат, шунингдек, мамлакатда 7 кунлик мотам эълон қилинди.

Зилзиладан кейин 70 та давлат ва 14 халқаро ташкилот Туркияга ёрдам таклиф қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси Туркияга жўнатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила қурбонлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг