Туркияда 7 кунлик мотам эълон қилинди

Олам

image

Бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида рўй берган зилзила ортидан мамлакатда миллий мотам эълон қилинди. Бу ҳақдаги ҳужжатни Президент Ражаб Тойиб Эрдўған имзолаган. 

Давлат раҳбари қарорига кўра, жорий йилнинг 12 февралига қадар мамлакатда 7 кунлик миллим мотам эълон қилинади. Бу давр мобайнида мамлакат ва унинг хорижий давлатлардаги элчихоналарида байроқлар ярмига туширилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида юз берган кучли зилзила оқибатида мамлакатда 1651 нафар киши ҳалок бўлди, 11 119 киши жароҳат олди. Дастлаб, магнитуда 7,4 деб баҳоланган, кейин Туркия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу кўрсаткичга ойдинлик киритди: у 7,7 ни ташкил қилди. Кейинроқ Туркияда 7,7 магнитудали янги зилзила қайд этилди. 

Кўплаб давлатлар, жумладан Ўзбекистон Анқарага табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилди. Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Туркияга инсонпарварлик ёрдами ва зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг