Туркияда ёнғинлардан энг кўп зарар кўрган курортлар маълум бўлди (фото)
Олам
−
07 Август 2021
7962Бодрум ва Мармарис курортлари Туркиядаги ёнғинлардан энг кўп зарар кўрди. Бу ҳақда “Турпром” сайтида хабар берилган.
“Ўтган ҳафта давомида Туркияда 32 та шаҳарда 137 та ёнғин содир бўлди. Йирик ёнғинлар қуйидаги сайёҳлик марказларида бронларни бекор қилишга олиб келди: Анталия вилоятида Манавгат, Гюндоғмуш ва Демре, Муғла вилоятида Бодрум, Кўйчеғиз, Мармарис, Фетҳие ва Милас”, дейилган ташкилот хабарида.
Маълум бўлишича, Туркияга боришдан бош тортган одамлар Қора денгиз курортларини танлаган.
Туризм соҳаси мутахассисларининг фикрича, келажакда ёнғин ҳали ҳам давом этаётган Мармарисда бекор қилиш ишлари 80 фоизга етади.
“Сайёҳ меҳмонхонага келмайди, у табиат учун келади: яшил ландшафт ва мовий денгиз. Ҳеч ким таътилни меҳмонхонанинг тўрт деворида ўтказишни хоҳламайди”, деган Эгей денгизи сайёҳлик корхоналари ва турар жойлари иттифоқи президенти Меҳмет Ишлер.
Аввалроқ, Туркияда сўнгги кунларда 200 га яқин ўрмон ёнғинлари ўчирилгани ёки назоратга олингани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь