Туркияда “omicron” кескин тарқала бошлади 

Олам

image

Туркиянинг аҳоли зич жойлашган вилоятларида янги коронавирус ҳолатларининг 10 фоиздан ортиғи “omicron” штамми билан боғлиқ. Бу ҳақда Республика Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа маълум қилди.  

“Оmicron” варианти бизнинг мамлакатимизда Европадан кейин тарқала бошлади. Бу аҳоли зич жойлашган вилоятларимизда кузатилган янги ҳолатларнинг 10 фоиздан кўпроғига сабаб бўлади. Янги вазият кучайтирувчи дозани янада муҳимроқ қилди. Эмланишдан кейин уч ойдан кўпроқ вақт ўтганлар вакцина самарадорлигини ошириши керак”, деган Кожа. 

Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 нинг янги B.1.1.529 варианти илк бор ноябрь ойи ўрталарида Ботсвана ва Жанубий Африкада аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия омикрон

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг