Туркияда “Моссад” жосуслик тармоғи фош этилди

Олам

image

Туркия Миллий разведка ташкилоти ва Истанбул полиция департаментининг Террорга қарши кураш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказган операция давомида Исроил разведка хизмати “Моссад”га маълумот узатганликда гумонланган 7 киши қўлга олинган. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Туркия хавфсизлик кучларидаги манбаларга кўра, ҳибсга олинганлар орасида хусусий детектив ва собиқ давлат хизматчиси Ҳамза Турҳан Айберк ҳам бор. У вақти-вақти билан маҳаллий телеканалларнинг эрталабки кўрсатувларида қатнашиб турган.

Қайд этилишича, Исроил разведкаси "Виктория" деб ўзига вақтинча ном қўйиб олган  агенти орқали Айберк билан алоқа ўрнатган. Туркия разведка хизматларига кўра, Айберк пул мукофоти эвазига унга хабарлар узатиб турган. У Яқин Шарқдан келган шахслар ва компанияларнинг Туркиядаги фаолияти тўғрисида маълумот тўплаш мақсадида ҳукумат вакилларидан иборат гуруҳ тузган.

Манбага кўра, жосус 2019 йилда Белградда “Моссад”дан қилинадиган ишлар бўйича кўрсатмалар олган. Аввалига Исроил разведкаси унга оддий вазифаларни ишониб топширгани айтилмоқда.

“Моссад” координацияси остида Айберк шифрланган алоқа иловаларидан фойдаланган. У хизматлари учун криптовалютада ҳақ олган. Бундан олинган маблағнинг расмий ҳужжатларда акс эттирмаслик мақсад қилинган.  

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Исроилни республика ҳудудидаги жосуслик фаолиятининг оғир оқибатлари ҳақида огоҳлантирганди. Эронда эса “Моссад”га ишлаган бир неча киши қатл этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Моссад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг