Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилганлар дорга осилди
Олам
−
29 Декабрь 2023
9405Эронда Исроил разведка хизмати Моссадга ишлаган бир неча киши қатл этилди. Бу ҳақда маҳаллий “Mizan” газетаси ёзди.
Суд қарорига кўра, Вафо Кҳенаре, Арам Омари, Раҳмон Парҳазо ва Насим Намозий пул эвазига Эрон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг уйлари ва машиналарини ёқиб юборган. Қайд этилишича, маҳкумлар мамлакат хавфсизлик тизмларини бузишга уринган.
Ғарбий Озарбайжон вилояти суди баёнотига кўра, Эрон ҳукумати Исроилга алоқадор бўлган саботаж гуруҳининг ўн нафар аъзосидан тўрт нафарига нисбатан ўлим жазосини ижро этган.
“Бугун эрталаб Исроил разведка хизмати Моссад зобитлари бошчилигида ўз ҳаракатлари билан мамлакат хавфсизлигига путур етказишга уринган ва сионистик режимга алоқадор бўлган қўпорувчилик гуруҳининг тўрт нафар аъзоси дорга осилди”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, 24 октябрь куни Эроннинг Ғарбий Озарбайжон вилояти бош судьяси Носир Атабати Эрон разведкаси ходимлари 10 кишидан иборат гуруҳни ҳибсга олганини айтган. Теҳронга кўра, уларнинг асосий вазифаси Исроилга қарши ишлаётган Эрон махсус хизматлари ва қуролли кучлари ходимларини аниқлаш бўлган ва улар Моссад зобитлари билан бевосита видео алоқа ўрнатган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойи охирларида намойишда қатнашган йигит Эрон қамоқхонасида ўлдириб юборилган эди.
LiveБарчаси