Туркияда “Моссад” агентларининг молиячиси ҳибсга олинди
Олам
−
03 Сентябрь
5721Туркия суди Косовода туғилган Лиридон Рексепини Исроил разведка агентлиги “Моссад”ни молиялашда айблаб, ҳибсга олди. Бу ҳақда TRT Haber телеканали хабар берди.
Телеканалга кўра, Туркия контрразведкаси Рексепи Истанбулга келган 25 августдан бери унга нисбатан жосуслик билан шуғулланган. 30 август куни терроризмга қарши кураш бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи қўлга олинган.
Ишни тергов қилиш жараёнида Рексепи разведка маълумотлари, жумладан, Сурия ҳақида тўплаган ва “фаластинлик сиёсатчиларга қарши психологик операциялар” ўтказган “Моссад” агентларига пул юборгани аниқланган. Маълум бўлишича, у пул ўтказмалари учун Western Union тўлов тизимидан фойдаланган.
Сўроқ пайтида Рексепи Исроил агентларига пул ўтказмаларини амалга оширишда айбини тан олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Павел Дуровнинг маъшуқаси “Моссад” агенти бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь