Дуровнинг маъшуқаси Исроил разведкасига ишлаганликда гумон қилинмоқда
Олам
−
29 Август
36601Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровнинг маъшуқаси Юлия Вавилова Исроил разведка хизмати “Моссад” агенти бўлиши мумкин. Бу версия Британиянинг “Daily Mail” нашри сайтида пайдо бўлди.
Қайд этилишича, Вавилова ижтимоий тармоқларда ўз геолокациясини эълон қилиб турган. Бу Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига Дуровни Париждаги Ле Бурже аэропортида ҳибсга олишга тайёргарлик кўриш имкониятини берган, деб тахмин қилинмоқда.
“Кузатувчилар унинг Instagram саҳифасида геолокация маълумотларига эга бўлган постлари француз расмийларини унинг ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирган ва унинг қўнишини кутишга имкон берган, деб ҳисоблашади”, дейилади мақолада.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Павел Дуров 5 миллион евро гаров пули эвазига ҳибсдан озод қилинган эди. Унга Франциядан чиқиб кетиш тақиқланди ва ҳафтасига икки марта полицияга хабар бериб туриш шарти қўйилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь