Туркияда миллий мотам эълон қилинди
Олам
−
02 Август
55065ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилиши ортидан Туркияда бир кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.
У ушбу қарорни Фаластин масаласини қўллаб-қувватлаш ва улар билан бирдам эканлигини кўрсатиш мақсадида қабул қилганини урғулаган. Шунингдек, Туркия раҳбари Исмоил Хониянинг вафоти муносабати билан ўзи ва миллати номидан Фаластин халқига ҳамдардлик билдирган.
Президент Эрдўғаннинг постида ўзи имзолаган Миллий мотам декларациясига оид қарор ҳам ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилганини кескин қоралаб чиққан эди. Бугун, 2 август куни марҳум Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида дафн қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь