Хониянинг жанозаси қачон ва қаерда ўтказилиши айтилди
Олам
−
31 Июль
10770ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг дафн маросими келаси жума, 2 август куни Доҳада ўтказилади. Бу ҳақда ҳаракатнинг тегишли баёнотида сўз боради.
“Исмоил Хония билан расмий ва миллий хайрлашув маросими 1 август, пайшанба куни Эрон пойтахтида бўлиб ўтади”, дейилади хабарда.
Баёнотда айтилишича, “эртасига ҲАМАС етакчисининг жасади Теҳрондан Қатар пойтахтига етказилади”.
“Жаноза намози ва дафн маросими 2 август, жума куни Доҳада аҳоли, Фаластин фракциялари ҳамда араб ва ислом давлатлари етакчилари иштирокида бўлиб ўтади”, дейилади хабарда.
Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий матбуот хизмати хабарига кўра, дафн маросимининг бошланиши ва Хониянинг руҳини ором қилиш учун умумий дуода Ислом Республикаси раҳбари имомлик қилади. Тадбир пайшанба куни эрталаб Теҳрон университетида бўлиб ўтади.
Айни пайтда Эрон пойтахтида минглаб одамлар ҲАМАСни қўллаб-қувватлаб, Исроил ҳаракатларини қоралаган митинглар ўтказмоқда.
LiveБарчаси