Туркияда Қирғизистон фуқаролари бўлган вертолёт ҳалокатга учради
Олам
−
17 Сентябрь 2023
8176Туркиянинг Измир вилоятида бортида тўрт киши бўлган ўт ўчириш вертолёти сув омборига қулаб тушди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги хабар берди.
Маълум қилинишича, вертолёт ўрмон ёнғинини ўчираётган бўлган. Бортдаги 4 кишининг 3 нафари Қирғизистон фуқаролари экани аниқланган.
Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигига кўра, бир қирғизистонлик шифохонада, қолган фуқароларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Туркия матбуотининг ёзишича, омон қолган қирғизистонлик вертолётнинг иккинчи учувчиси бўлган, ҳозирда унинг аҳволи оғир.
Ҳалокат жойида қутқарувчилар ва консуллик ходимлари ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилияда самолёт қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси