Туркияда ИШИДга алоқадорликда гумонланган 23 киши қўлга олинди
Олам
−
25 Апрель
2558Туркия махсус хизматлари ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумонланган 23 кишини қўлга олди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя маълум қилди.
“Мамлакатнинг етти вилоятида ўтказилган амалиётлар доирасида ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумон қилиниб, 23 киши қўлга олинди”, деб ёзди вазир Х'даги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганларнинг аксарияти – 10 нафари Сурия билан чегарадош Ҳатай вилоятида ушланган.
“2023 йил 1 июндан 2024 йил 22 апрелгача Туркияда ИШИДга қарши 1422 та операция ўтказилди, 2991 киши қўлга олинди, улардан 718 нафари террорчилик фаолияти учун ҳибсга олинди”, дея таъкидлади Ички ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия шимоли-ғарбидаги Сакарья вилоятида 31 март куни бўлиб ўтган муниципал сайловлар олдидан терактлар тайёрлашда гумон қилинган 33 киши ушланганди. Кейинчалик Туркия махсус хизматлари ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумонланган 51 кишини қўлга олди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркияда Ўзбекистон фуқароси террорчиликда гумонланиб қўлга олинганини маълум қилди.
LiveБарчаси