Туркияда 51 киши ИШИДга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди
Олам
−
31 Март
3814Туркия махсус хизматлари ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумонланиб, 51 кишини қўлга олди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя маълум қилди.
“21 вилоятда тўрт кун давомида ўтказилган амалиётлар доирасида 51 киши ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди”, деб ёзди вазир Х’даги саҳифасида.
Али Ерлиқоянинг сўзларига кўра, энг кўп ҳибсга олинганлар (10 киши) Анқарада. Тезкор тадбир давомида ИШИД фаолиятига оид муҳим миқдордаги ҳужжатлар ва рақамли ахборот воситалари қўлга олинди.
Маълумот учун, ўтган ҳафта бошида Туркия Ички ишлар вазирлиги ИШИДга алоқадорликда гумонланган 147 нафар шахс қўлга олингани ҳақида хабар берган. Вазирлик маълумотларига кўра, бир йил давомида республикада террорчилик ташкилотининг тарафдори деб гумонланган 3 мингга яқин киши қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия шимоли-ғарбидаги Сакарья вилоятида бугун, 31 март куни бўлиб ўтаётган муниципал сайловлар олдидан терактлар тайёрлашда гумон қилинган 33 киши қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь