Туркияда Ўзбекистон фуқароси террорчиликда гумонланиб ҳибсга олинди
Жамият
−
04 Апрель
9819Туркияда Ўзбекистон фуқароси террорчиликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 март куни Туркия маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ИШИД халқаро террорчилик гуруҳига аъзо деб гумон қилинаётган 70 киши ушланган. Улар орасида 1 нафар 39 ёшли Андижон вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги аниқланган.
"Адвокатлар аралашуви натижасида ватандошимизнинг таъкидланган террорчилик гуруҳига алоқаси борлиги ҳақидаги важлар ўз исботини топмади ва қўйиб юборилди", дейилади хабарда.
Шундан келиб чиқиб, консулхона Туркияга боришни режалаштирган ўзбекистонликлар учун ўз тавсияларини берди:
- Telegram, Instagram, Tik-Tok, YouTube ва WhatsApp'даги экстремистик канал ва сайтларга аъзо бўлмаслик;
- мобил телефонларда билиб-билмай мутаассиблик руҳидаги нашидалар (қўшиқлар), маърузалар, суратларни сақламаслик ва тарқатмаслик;
- электрон почта орқали номаълум шахслардан келган диний мазмундаги даъват ва танишув ҳақидаги таклифларга жавоб бермаслик керак.
LiveБарчаси