Туркияда 74 кундан кейин жума намози масжидларда ўқилди
Олам
−
30 Май 2020
8033Туркияда коронавирус сабаб 16 март куни ёпилган масжидлар кеча, 29 май куни жума намозининг ўқилиши билан очилди. Мамлакатда 74 кундан сўнг жума намози масжидларда ўқилди.
Аввалроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 29 майдан пешин, аср ва жума намозларини масжидларда жамоат бўлиб ўқиш мумкинлигини айтганди.
Масжидларда одамлар жума намозини уйларидан жойнамоз олиб келиб, ниқобларда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўқишди. Аҳамиятлиси, масжидга ниқоб ва жойнамозсиз келганларга ниқоб ва бир марталик жойнамоз берилди.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатиляпти. Мамлакатда 1 июндан кафе ва ресторанларни очишга рухсат берилди. Шаҳарлараро ҳаракатланишга ўрнатилган чеклов бекор қилиняпти. 11 июлдан бошлаб мамлакатда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш мумкин бўлади.
Миллионлаб сайёҳларнинг севимли мамлакати Туркия кузда туризмни тиклаш ниятида.
Маълумот учун, Туркиядан ташқари, Саудия Арабистонида ҳам 31 майдан масжидлар очилади. АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам штат раҳбарларини коронавирус сабаб ёпилган диний муассасаларни очишга чақирганди. Трамп алкоголь дўконлари очиқ бўлиб, ибодат масканлари ёпилишини қоралаганди.
Дубай ҳам масжидларни очишга тайёрланяпти. Аммо ҳозирча 60 ёшдан катта ва 12 ёшдан кичиклар масжидга киритилмайди. Иордания эса 5 июндан жума намозини ўқиш учун масжидларни очишни режалаштиряпти. Эронда эса 8 май куни масжидлар очилган. Шимолий Македонияда май ойининг ўрталарида 2 ойлик танаффусдан кейин масжидлар очилиб, жума намози ўқила бошлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилгандан сўнг, мамлакатда масжидлар ёпилиб, намозни уйда ўқиш тавсия қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь