Туркияда шаҳарлараро ҳаракатланишга рухсат бериляпти
Олам
−
29 Май 2020
5465Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 1 июндан мамлакатда карантин чекловлари сезиларли юмшатилишини маълум қилди. Бу ҳақда NTV хабар берди.
1 июндан Туркияда шаҳарлараро ҳаракатга ўрнатилган тақиқ тўлиқ бекор қилинади. Шунингдек, ресторан, кафе, бассейн ва спа-салонлар очилиб, соат 22:00 гача меҳмонларни қабул қилиши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, ёз бошидан мамлакатдаги боғчалар фаолияти ҳам тикланади. Бироқ ҳукумат 18 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катталарнинг кўчага чиқиши учун ўрнатилган тақиқни ўз кучида қолдирган.
Маълумот ўрнида, Туркияда бугунгача коронавирус билан боғлиқ 160 979 та ҳолат аниқланди. Беморларнинг 4 461 нафари вафот этган. 124 369 нафар бемор соғайган.
Аввалроқ, Туркияда тўй ва оилавий маросимларни ўтказишга рухсат берилаётгани хабар қилинганди.