Туркия Россия вакцинасини сотиб олишдан воз кечди

Олам

image

Туркия коронавирусга қарши Россия вакцинасини сотиб олишдан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожа айтиб ўтди. Унинг сўзларини “Habertürk” газетаси келтириб ўтди.

"Россия вакцинаси – бу аденовирус вакцинаси. Муаммо GLP (ишончли лаборатория амалиёти) га мувофиқлиги юзасидан пайдо бўлди. Россия бунга риоя қила олмади. Шу сабабли ЖССТ ва дунё ушбу вакцинани сотиб ололмайди", деди Туркия ССВ раҳбари.

Кожанинг сўзларига кўра, Туркияда ушбу вакцина лицензияни ололмаган. "Шу боис у бизнинг манфаатларимизга тўғри келмади", дея қўшимча қилган вазир.

Аввалроқ, Кожа 25 ноябрь куни яқин келажакда республикада Россия вакцинасининг токсикологик синовлари бошланишини айтган эди. 27 ноябрь куни Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара коронавирусга қарши вакцинани олиб кириш бўйича Москва билан музокараларни давом эттираётганини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш жорий йилнинг 11 декабридан бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина Коронавирус Туркияда

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made