Туркия янги “Азаб” камикадзе дронини яратди

Олам

image

Туркиянинг “Robit technology” компанияси узоқ парвоз масофасига эга “Азаб” номли янги кўп мақсадли камикадзе учувчисиз учиш аппаратини (дрон) ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди

Юк кўтариш қобилияти юқори бўлган делта қанотли платформа барча парвоз синовларидан муваффақиятли ўтган. Яқин келажакда дроннинг отишма синовлари ўтказилиши режалаштирилган.

“Биз барча парвоз синовларини ўтказдик. Эндиликда ўқ-дорилар синовларига ўтмоқдамиз. Келгуси ойларда буни ҳам амалга оширамиз”, дейди “Robit technology” маҳсулот директори Селчук Фират.

“Азаб” дронига турли хил жанговар каллакларнинг бирлаштирилиши мумкинлигини қайд этган Фират, дроннинг қанотлари 2 метр (6,5 фут) ва 1,5 метр (4,9 фут) бўлган иккита версияси борлигини маълум қилган.

Айтилишича, дрон 200 километр (124 мил) алоқа масофасига эга ва GPS координаталари билан нишонларни йўқ қила олади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ўзининг биринчи миллий жанговар самолётини ишлаб чиққан эди. Туркия Мудофаа саноати бошқармаси бошлиғи Исмоил Демир самолёт Президент Эрдўған раҳнамолигида самога кўтарилгани ҳақида маълум қилган.

Туркия Қуролли кучларининг қирувчи самолётларга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган мазкур лойиҳа 2023 йилда якунланади.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия Азаб камикадзе дрони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made