Туркия ўзининг биринчи миллий жанговар самолётини ишлаб чиқди
Олам
−
18 Март 2023
9586Бугун, 18 март куни Туркиянинг биринчи миллий жанговар самолёти учиш-қўниш йўлагига чиқди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа саноати бошқармаси бошлиғи Исмоил Демир Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
“Биз 18 март куни миллий жанговар самолётимизни ангардан олиб чиқамиз, дегандик. Самолётимиз бугун учиш-қўниш йўлагида! Президентимиз жаноб Эрдўған раҳнамолигида самолётимизнинг самога кўтарилишига гувоҳ бўламиз деган умиддаман”, деб ёзган Исмоил Демир.
Маълумотларга кўра, Туркия Қуролли кучларининг қирувчи самолётларга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган лойиҳа 2023 йилда якунланади. Унинг доирасида самолёт компонентларини ишлаб чиқариш бўйича 300 га яқин иш олиб борилмоқда. Самолёт энг янги технологиялар билан жиҳозланиши, шунингдек, юқори манёвр, юқори нишон аниқлиги ва бошқа афзалликларга эга бўлиши кутилмоқда. Ушбу жанговар машиналар 2030 йилгача F-16 самолётлари билан алмаштирилиб, Турк Қуролли Кучлари хизмати киритилиши режалаштирилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, лойиҳа Туркияда юқори технологияларни ривожлантиришга кучли туртки беради. Амалга ошириш режалаштирилаётган технологик ва инфратузилмани ривожлантириш лойиҳалари билан турк қирувчи самолётининг ишлаб чиқилиши Туркияни ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан янги босқичга олиб чиқа оладиган илғор технологик жараён сифатида баҳоланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь