Туркия Украинада “Bayraktar" ишлаб чиқаришдан бош тортди – ОАВ
Технология
−
25 Октябрь 2022
14586Украина нафақат Туркиянинг “Bayraktar TB2” ҳужумчи дронларисиз, балки уларни ишлаб чиқарадиган заводсиз ҳам қолади. “Военное обозрение” интернет нашрининг Киевдаги манбаларга таяниб хабар беришича, компания Украина ҳудудида учувчисиз ҳарбий учоқлар ишлаб чиқарувчи корхона қуришдан бош тортган.
“Жорий йилнинг август ойи охирида Киевда улар турк дронларини ишлаб чиқарадиган келажакдаги завод қурилишини фаол муҳокама қилишди, Украина Қуролли Кучларини учувчисиз самолётлар билан тўлдириш ва уларни хорижга сотиш режалари ишлаб чиқилди.
Компания бош директори Ҳалук Байроқдор Киев билан стратегик ҳамкорлик ва завод қурилишига тайёрлигини маълум қилди. Бироқ, сентябрь ойида бу ҳақдаги гаплар сусайди ва бу мавзу қандайдир тарзда Украина матбуоти саҳифаларини тарк этди”, деб ёзмоқда нашр.
Қайд этилишича, завод қурилиши ва Қуролли Кучларга “Bayraktar TB2” дронларини етказиб беришда ҳаммаси яхши эмаслигининг дастлабки белгилари шу ойда пайдо бўлган. Аввалига турклар Украинага зарба берувчи дронларни етказиб беришни қисқартиришга қарор қилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди, кейин миш-мишлар умуман миш-миш эмас, аксинча, ишончли маълумотлар бўлиб чиққан.
Нашрнинг ёзишича, Украина Президенти девонидан олинган маълумотларга кўра, компания зарба берувчи дронларни етказиб беришни сезиларли даражада камайтирмоқда.
Тушунтирилганидек, бу Путин билан газ марказини яратиш бўйича келишиб олган Эрдўғаннинг талаби экани айтилади. Битим бандларидан бирида Киевга учувчисиз самолётлар етказиб бериш тўхтатилиши айтилган. Шунингдек, бунга сабаб Украинанинг турк дронини жуда ёмон, антиреклама қилгани, қисқа вақт ичида уларнинг катта қисмини йўқотгани бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 3 февраль куни Киевга ташриф буюрди. Ушбу ташриф доирасида саккизта давлатлараро ҳужжат, жумладан, Украинада Bayraktar” дронларини ишлаб чиқариш ва техник хизмат кўрсатиш заводини қуриш имконини берадиган юқори технологиялар, авиация ва космик соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди. 19 июль куни Украина ҳукумати Туркия билан келишувни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. 8 август куни Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар “Baykar” Украинадан завод қуриш учун ер сотиб олганини айтди.
Жорий йилнинг август ойида “Baykar Makina” компанияси бош директори Ҳалук Байроқдор BBC-рус хизматига берган интервьюсида Туркиянинг “Baykar Makina” компанияси “Bayraktar” жанговар учувчисиз учиш аппаратларини Россияга етказиб бериши мумкин эмаслиги, Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган эди. Орадан кўп ўтмай, Украина Президенти Владимир Зеленский Ҳалук Байроқдорни I даражали “Хизматлари учун” ордени билан мукофотлади. Октябрь ойи бошида эса учувчисиз самолётларнинг муаллифи – Эрдўғаннинг куёви Селчук Байроқдорни III даражали “Хизматлари учун” ордени билан тақдирлади.
LiveБарчаси