Зеленский Эрдўғаннинг куёвини мукофотлади. “Bayraktar” Украинада чиқариладими?

Олам

image

Украина президенти Владимир Зеленский девонхонаси раҳбари Андрей Ермак Туркияга ташрифи доирасида “Bayraktar” ҳужумчи учувчисиз учоқларини ишлаб чиқарувчи “Baykar” компанияси раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда Президент девони хабар берди. 

“Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак Туркия Республикасига ташрифини бошлади. У “Bayraktar” учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқарувчи “Baykar” компаниясининг ишлаб чиқариш қувватларини бориб кўрди. Андрей Ермак компания раҳбарлари Халук ва Селчук Байроқдор билан ҳам учрашди”, дейилади хабарда. 

Ukrayna'dan Selçuk Bayraktar'a Devlet Liyakat Nişanı - Son Dakika Türkiye  Haberleri | NTV Haber

Қайд этилишича, Ермак Зеленский номидан компания директорлар кенгаши раҳбари ва техник директори Селчук Байроқдорни III даражали “Хизматлари учун” ордени билан тақдирлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Туркиянинг “Baykar”  компанияси бош директори Ҳалук Байроқдор билан Киевда бўлиб ўтган учрашувда дрон тасвири туширилган нақшли кўйлак совға қилган эди.

Маълумот учун, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 3 февраль куни Киевга ташриф буюрди. Ушбу ташриф доирасида саккизта давлатлараро ҳужжат, жумладан, Украинада Bayraktar” дронларини ишлаб чиқариш ва техник хизмат кўрсатиш заводини қуриш имконини берадиган юқори технологиялар, авиация ва космик соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди. 19 июль куни Украина ҳукумати Туркия билан келишувни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. 8 август куни Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар “Baykar” Украинадан завод қуриш учун ер сотиб олганини айтди.

Bayraktar дрони

“Bayraktar TB2” – Туркиянинг Baykar Makina компаниясининг узоқ парвоз қила оладиган ҳужумкор разведкачи дрон. Унинг максимал тезлиги 222 км/соат, қанотлари кенглиги 12 м, қурилма ҳавода 24 соатгача туриши мумкин, дроннинг амалий шифти эса 8,2 минг м.

Дрон учиш масофаси 0,5 дан 8 кмгача бўлган иккита лазерли бошқариладиган UMTAS танкга қарши ракеталари ёки Туркиянинг Roketsan компаниясининг тўртта Bozok, MAM-C ёки MAM-L бошқариладиган аниқ бомбалари билан қуроллантирилади.

Бундай турдаги дронлардан Қорабоғ, Сурия ва Ливиядаги жанговар ҳаракатларда фойдаланилган. Айни пайтда “Bayraktar TB2” дронлари Озарбайжон, Қатар, Ливия, Марокаш, Польша, Жибути, Украина армиялари ҳамда Қирғизистон Чегара хизматида мавжуд.

ОАВ маълумотларига кўра, ушбу қурилмалар аллақачон 22 давлатга, жумладан Марокаш, Нигер ва Эфиопияга сотилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Bayraktar

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг