Украина Bayraktar ишлаб чиқарувчиси билан шартнома имзолади 

Олам

image

Украина Туркиянинг Baykar компанияси билан учта янги шартнома имзолади. Бу ҳақда бугун, 30 апрель куни Украина стратегик саноат вазири Александр Камишин маълум қилди.

“Кеча мен Туркияда “TEKNOFEST 2023” авиация техникаси халқаро кўргазмасида қатнашдим. Ягона мақсад – Украина мудофаа саноатини мустаҳкамлаш йўлларини топиш учун кўплаб учрашувлар ўтказдим. Муҳим натижа ҳам бор – Турк ишлаб чиқарувчиси Байкар билан Украина ишлаб чиқарувчилари учун учта янги шартномага эришдик. Мен сизга тафсилотларни айтмайман, албатта, лекин сизни ишонтириб айтаманки, бу шартномалар мамлакатимизга экспорт даромади ва янги авлод қуролларини беради”,  деб ёзди у Telegram’даги каналида.

Маълумот учун, ўтган йилнинг август ойида Украинада Туркиянинг Bayraktar дронларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошлангани айтилган. Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднарнинг айтишича, қурилиш бир неча ой давом этади ва 2023 йил охиригача ишга туширилиши мумкин. Бироқ жорий йилнинг 13 январь куни Боднар уруш сабаб заводнинг дастлабки режаларига тузатишлар киритилганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Украина Bayraktar

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг