Украинада Bayraktar дронларини ишлаб чиқариш бошланади
Олам
−
23 Июнь 2023
6947Туркиянинг Baykar компанияси 2025 йилда Украинада Bayraktar TB2 ва Bayraktar Akinji жанговар учувчисиз самолётларини ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда компания бош директори Ҳалук Байрактар “Yeni Akit” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
“Baykar’нинг маҳаллий шўъба корхонаси “Avia Ventures” МЧЖда қурилиш ишлари режага мувофиқ давом этмоқда, очилиш 2025 йилга мўлжалланган", дейди Ҳалук Байрактар.
Шунингдек, компания бош директори заводда тайёргарлик ишларининг асосий қисми ҳозирданоқ олиб борилаётгани, келгуси ойда уни электрлаштириш режа қилинганини таъкидлаган.
Айтиш жоизки, Украинада ишлаб чиқарилиши кутилаётган Bayraktar TB2 дрони 150 км қамров майдонига эга тезкор-тактик зарба берувчи қурилма саналади. У бошқариладиган қуролларни олиб юриши ва ҳавода 12 дан 24 соатгача туриши мумкин.
Маълумот учун, Baykar томонидан Украинада дрон ишлаб чиқарадиган завод қурилиши 2022 йилда эълон қилинган. Турк компаниясининг Украинадаги ишлаб чиқаришга киритган жами сармояси 95 миллион доллардан ошади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь