Туркия томони Демирал иши бўйича апелляция берди
Спорт
−
05 Июль
6009Туркия футбол федерацияси (ТФФ) терма жамоа ҳимоячиси Мериҳ Демиралнинг Австрия билан ўйинда кўрсатган ишораси учун футболчини Евро-2024'нинг иккита ўйинига дисквалификация қилиш қарори устидан апелляция берди. Бу ҳақда журналист Ягиз Сабунчуоглу Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, турк томони футболчини ҳимоя қилиш учун UEFA'га онлайн ариза топширган. Апелляция 24 соат ичида кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.
Қайд этиш жоиз, ҳолат Евро-2024 1/8 финали доирасидаги Австрия ва Туркия терма жамоалари ўртасидаги учрашув (1:2) вақтида юз берганди. Ўша ўйинда Демирал дубль қайд этди. Футболчи голни нишонлаш чоғида турк миллатчиларининг ишорасини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия терма жамоаси ходимлари Евро-2024 чорак финалига чиққани шарафига миллий терма жамоа футболчилари ҳамда ходимлари учун 300 дона кабоб буюртма қилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси