Туркия терма жамоаси ғалабани нишонлаш учун 300 та кабоб буюртма қилди

Спорт

image

Туркия терма жамоаси ходимлари Евро-2024 чорак финалига чиққани шарафига миллий терма жамоа футболчилари ҳамда ходимлари учун 300 дона кабоб буюртма қилди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.

Манбага кўра, кабоб ейишга таклиф қилинган гуруҳ ходимлари 150 кишидан иборат бўлиб, хавфсизлик ходимлари, полиция ва меҳмонхона ходимларидан иборат. 

Қайд этилишича, футболчилардан бири бирданига учта кабоб еган, бироқ унинг исми ошкор этилмаган.

2024 йилги Европа чемпионати 1/4 финал босқичида Туркия терма жамоаси Нидерландия терма жамоаси билан тўқнаш келади. Ўйин 6 июль куни Берлиндаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади.

Евро-2024 1/8 финалида Туркия терма жамоаси Австрияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) туркиялик ҳимоячи Мериҳ Демирални Европа чемпионатининг иккита ўйинига дисквалификация қилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Нидерландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made