Туркия толиблар билан музокара бошлаши мумкин — Эрдўған

Олам 4225
image

Туркия “Толибон” ҳаракати Афғонистонда янги ҳукумат тузганидан кейин улар билан музокара ўтказишга тайёр. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.

“Мақсадими бу мамлакатда (Афғонистонда) барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш. Шу сабабдан зарурат туғилса, “Толибон” тузадиган ҳукумат билан умумий кун тартибини муҳокама қиламиз”, деган у.

Бундан ташқари, Эрдўған Туркия афғон қочқинларига бошпана бериш мажбуриятини олмаганини қўшимча қилган.

Қайд этиш керакки, Эрдўған “Толибон” билан мулоқотга тайёрлиги ҳақида тез-тез такрорламоқда, аммо ҳаракат вакилларидан бу борада жавоб бўлгани йўқ.

Аввалроқ Эрдўған Афғонистонда ҳокимият кимнинг қўлида бўлишидан қатъи назар Туркия мамлакатга ёрдам беришга тайёрлигини айтганди.

Элатиб ўтамиз, “Толибон” жорий йилнинг 15 август куни бутун Афғонистон ҳудудини ўз назоратига олганини ва ҳукумат кучлари билан қуролли тўқнашув тугаганини хабар қилди. Бугун, 19 август куни эса ҳаракат мамлакатнинг Буюк Британия мустамлакасидан озод бўлганининг 102 йиллиги муносабати билан Афғонистонни Ислом Амирлиги, деб эълон қилди.

2001 йил Афғонистонга кирган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг асосий қисми мамлакатни тарк этди. Ғарб давлатларининг Қобулда қолган кучлари дипломатларни ва ўзларига ёрдам берган афғонларни эвакуация қилиш билан банд. “Толибон” сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда 20 йил давом этган уруш тугаганини эълон қилди

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 3
t
×