Туркия руслар вайрон қилган Украинани тиклашда қатнашмоқчи
Олам
−
19 Август 2022
4520Туркия Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ва Украина Президенти Владимир Зеленский иштирокида Украинанинг уруш натижасида вайрон бўлган инфратузилмасини тиклаш бўйича келишув имзоланди.
Кеча, 18 август куни Львовда Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков ва Туркия Республикаси Савдо вазири Меҳмет Муш инфратузилмани тиклаш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Меморандумга кўра, яқин вақт ичида реставрация масалалари бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузилиб, турк сармоясини жалб қилиш механизмларини, шунингдек, ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқади.
“Биз Россия томонидан вайрон қилинган инфратузилмани тиклаш бўйича ҳамкорлик қилиш хоҳиши учун туркиялик ҳамкорлардан миннатдормиз. Бунга турк бизнесининг йўллар ва кўприклар қурилишида катта тажрибаси туртки бўлмоқда, хусусан, бу бизнинг мегалойиҳаларимиз – Запорожье ва Кременчуг кўприкларига тааллуқлидир. Биз турк бизнесини ишончли ҳамкор сифатида биламиз, шунинг учун ҳам тез орада қўшма реставрация бўйича аниқ амалий натижаларга эришамиз, деб умид қиламиз”, дейди Инфратузилма вазири Александр Кубраков.
Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Львовда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилди.
Сўнг Эрдўған ва Зеленский икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилиш учун алоҳида музокара ўтказди.
LiveБарчаси