Туркия коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга ёрдам жўнатди

Жамият 3758
image

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКА) коронавируснинг янги тури COVID-19 пандемияга қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт ходимларига тиббий ҳимоя анжомларини тақдим этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Ўзбекистондаги Туркия Элчихонаси ва ТİКА вакиллари маълум қилди.

Туркия элчиси Меҳмет Сурейя Эр ва ТİКА Тошкент Дастури координатори Жамалеттин Туней иштирок этган хайрия тадбирида, Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни-сақлаш миллий палатасига, ТİКА томонидан етказиб берилган 5 мингта ҳимоя кийимлари, тиббий ниқоблар, юз ҳимоя воситалари, қўлқоплар ва кўзойнаклардан иборат тиббий анжомлар тақдим этилди.

Маросимда сўзга чиққан элчи Сурейя Эр, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўтган ҳафта Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон мулоқотида, Ўзбекистонга тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирганини айтиб ўтганини қайд этди. Шунингдек, ТİКА орқали ўзбек қардош миллатига пандемияга қарши курашда ўз ҳиссаларини қўшмоқчи эканликларини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Инноватсион соғлиқни-сақлаш миллий палатаси раиси Равшан Изамов Ўзбекистонга кўрсатилаётган тиббий ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

“Туркиянинг бу оғир кунларда кўрсатётган ёрдами бу икки давлат ўртасидаги қардошлик муносабатлари энг юқори даражада эканидан далолатдир”, деди Изамов.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача Ўзбекистонга БАААҚШОзарбайжон, Жанубий Корея, Хитой ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти коронавирусга қарши кураш учун ёрдам жўнатганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 2.9
t
×