Европа Ўзбекистондаги маҳкумларга инсонпарварлик ёрдами юборди

Жамият

image

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори мамлакатдаги жазони ижро этиш муассасаларига коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олишда Бош бошқарма томонидан олиб борилаётган ишларга кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди. Бу ҳақда ИИВ ЖИЭББ маълум қилди.

Инсонпарварлик ёрдами ўз ичига 15 турдаги турли тиббий ҳимоя (юз ниқоблари, тиббий қўлқоплар, химоя костюмлари, боғлов материаллари), кир ювиш ва шахсий гигинена хамда антибактериал воситаларни жамлаган бўлиб, унинг умумий қиймати 180 миллион сўмдан ортиқдир.

Ушбу воситалар тарбия колониясидаги вояга етмаган маҳкумлар ва маҳкума аёлларнинг колониясида жазо муддатини ўтаётган махсус контингент учун шунингдек, ушбу муассасаларда хизмат қилаётган ходимларга мақсадли равишда етказиб берилди.

Ўз навбатида ИИВ ЖИЭББ раҳбарияти жазони ижро этиш муассасаларида СOVID-19 инфекцияси кириб келишини олдини олиш бўйича кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи Жон МакГрегорга ўз миннатдорчилигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made