Сардоба фожиасида жабрланган 22 минг қозоғистонлик эвакуация қилинди

Олам 5789
image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистондаги Сардоба сув омборида келиб чиққан фавқулодда вазият муносабати билан Туркистон вилоятидаги вазиятни кузатишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда “zakon.kz“ нашри маълум қилди.

“Ўзбекистоннинг Сардоба сув омборида тўғоннинг бузилиши натижасида Туркистон вилоятидаги 10 та қишлоқни кучли сув босди. 22 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Уларга ёрдам кўрсатилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралар олиб борилмоқда“, деб ёзди Тўқаев Twitter'даги саҳифасида.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентни Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодисани муҳокама қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборида фавқулодда ҳолат юзага келди. Ҳозирда ушбу фожиа оқибатларини бартараф этиш жараёни кетмоқда.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 210
Рейтинг: 3
t
×