Тўра Боболов депутатликка номзоднинг номини рўйхатдан ўчирган...ми?

Жамият

image

Маълумки,  жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Бугун, 4 декабрь ижтимоий тармоқларда депутатликка номзодлар ҳокимлик аралашуви ва босими остида танланаётгани ҳақида хабар тарқатилиб, бунга мисол тариқасида Сурхондарё вилояти ҳокимлигидаги ҳолат келтирилган.

Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Хурсанд Рустамовна Кўчаева ҳокимлик унинг номзодини депутатликка номзодлар рўйхатидан ўчиргани тўғрисида пост жойлаштирди. Ушбу хабарга Сурхондарё вилояти ҳокимлиги қуйидагича муносабат билдирди: 

“Янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига кўра, эндиликда фақат сиёсий партияларгина Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга.

Маҳаллий ҳокимликлар сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида фақат ташкилий жиҳатдан кўмаклашади холос. 

Шу нуқтаи назардан, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодлар тўғрисида маълумот сўрамаган, номзод кўрсатиш жараёнига умуман аралашмаган.

Ушбуни инобатга олиб, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги  Тўра Боболовнинг Хурсанд Кўчаева номзодини депутатликка номзодлар рўйхатидан ўчирганлиги тўғрисидаги хабарни рад этиб, сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида Сайлов кодексида назарда тутилган тамойилларга оғишмай амал қилиш чора-тадбирларини белгилаганлигини маълум қилади”. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сайлов Тўра Боболов

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг