Тўппончадан бармоқ излари топилмади. Қодированинг қотили ким?
Жамият
−
13 Март 2020
125542019 йилнинг 23 сентябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳрида депутат Ширин Уналнинг уйида вафот этган Нодира Қодирова иши бўйича жиноят иши очилмаслиги катта шубҳаларни келтириб чиқармоқда. Тергов хулосаларида қайд этилишича, Қодированинг ўлимида ишлатилган Баретта русумидаги қуролда бармоқ излари аниқланмаган.
Ишга доир ҳужжатларда Нодира Қодированинг қўлида ҳам тўппончадан отилган ўқнинг қолдиқлари, заррачалари аниқланмагани қайд этилган.
Жумҳурият партияси вакили Алижон Улудоғ берган маълумотларга қараганда, тўппончадан отилган ўқ Италияда ишлаб чиқарилган Баретта 92С русумли яримавтомат тўппончадан отилган. Бу маълумотлар расмий бўлиб, улар Анқара полиция бошқармасининг Жиноят ишларини текшириш бўлими Бармоқ изларини аниқлаш бюроси ҳужжатларида келтирилган.
Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг 23 сентябрь куни ўзбекистонлик 23 яшар қиз Нодира Қодирова Туркиянинг Анқара шаҳрида депутат Ширин Уналнинг уйида вафот этган эди. Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг “Адолат ва тараққиёт” партиясидан Миллат мажлиси депутатлигига сайланган Ширин Уналнинг уйида хизматчи бўлиб ишлаган Қодирова вафоти бўйича тергов ҳаракатлари 5 ойдан ортиқ вақт давом этди.
Прокуратура Қодированинг ўлими жиноят эмаслиги бўйича хулосаларни берди. Охирги натижалар эса жамоатчилик орасида кўплаб эътирозлар ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Воқеа юз берган илк дақиқаларданоқ Ширин Унал ва унинг оиласи Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилганини таъкидлаб келмоқда. Бу орада у марҳумани психлогик жиҳатдан носоғломга, шунингдек, тарбияси бузуққа чиқаришга уринди. Қодированинг оила аъзолари, жумладан воқеа юз берган вақтда Анқарада бўлган акаси Муҳаммадали Қодиров эса синглиси ўз жонига қасд қилмагани, балки ўлдирилганини айтмоқда.
LiveБарчаси