Тўқаев ҳам омма билан ифторлик қилди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Миллий қурултой иштирокчилари билан ифторлик қилди. Бу ҳақда Оқ Ўрда хабар берди.

Давлат раҳбари барча йиғилганларни Рамазон ойи билан табриклаб, Миллий қурултой ишидаги фаол иштироки учун йиғилганларга миннатдорлик билдирган.

“Барча мусулмонлар Рамазон ойини катта сабрсизлик билан кутади ва унинг бошланиши билан намоз ўқийди, энг эзгу тилакларини қилади. Одамлар ахлоқий жиҳатдан камол топади, маънавий покланади. Улар муҳтожларга ёрдам беришади ва ҳар бир инсон, ҳар бир оилага фойда келтирадиган бошқа солиҳ амалларни қилишади. Буларнинг барчаси халқимиз ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда”, дейди Тўқаев.

Қозоғистон Президенти ислом дини миллий маданиятнинг ажралмас қисми эканини, инсонларни меҳрибон, ҳалол, билимли ва меҳнаткаш бўлишга чақиришини таъкидлаган.

“Бу эзгу фазилатлар халқимиз анъаналарида яққол намоён бўлмоқда. Биласизми, мен миллатнинг янги сифатини шакллантириш зарурлиги ҳақида бир неча бор гапирганман. Бу ҳақда бугунги Қурултойда яна гапирдим. Юртимизнинг ҳар бир фуқароси “Адал Азамат” – масъулиятли фуқаро фазилатларини чинакамига ўзида мужассамлаштириши керак. Биз ёш авлодга тўғри қадриятларни сингдиришимиз керак”, дейди Президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 15 март куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Бишкек марказий масжидида ифторлик қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев ифторлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг