Садир Жапаров Бишкек марказий масжидида ифторлик қилди (фото)
Олам
−
16 Март
10639Кеча, 15 март куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров масжидда ифторлик қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.
Қайд этилишича, Садир Жапаров Бишкек марказий масжидида нутқ сўзлаб, мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклаган.
У йиғилганларни махсус билимга эга олимлардан дин ҳақида маълумот олишга ундаган.
Шунингдек, давлат раҳбари мамлакатда ёш болалар ўртасида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётганидан хавотир билдирган ва уларнинг аксарияти эмланмаган болалар эканини таъкидлаган.
Президент сўзининг сўнгида рўзадорларнинг дуолари ижобат бўлишини, қирғиз халқининг тараққиёт ва фаровонлигини тилаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15