Туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда

Жамият

image

Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилган. 

Депутатга кўра, бугун, 15 декабрь куни Қонунчилик палатаси мажлисида Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилган. 

Унга кўра, Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилиниб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилмоқда. 

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Порнографик маҳсулотларни тарқатиш ва шафқатсизликни тарғиб қилганлик учун ҳам жарима миқдорлари оширилмоқда. 

Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси депутатлар ташаббуси билан киритилган. Лойиҳа кўриб чиқиш учун Олий Мажлис Сенатига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оммавий ахборот воситаларига нотўғри маълумот берганлик учун жавобгарлик жорий этилиши хабар қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ҳақорат туҳмат жазо

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг